Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳар қандай манфаатлардан, ҳатто давлат манфаатидан ҳам устунлигини шакллантирмасдан устувор мақсадларимизни рўёбга чиқариш мумкин эмас.
Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 26.09.2023 йилдаги фуқаро Қ.Пардаев фойдасига Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалига нисбатан буйруқни бекор қилиш, ишга тиклаш, мажбурий юрган кунларига ҳақ ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлимига келиб тушган.
Давлат ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилиб, томонларга маълумот учун юборилган. Кейинги ижро ҳаракатлари натижасида фуқаро Қ.Пардаев Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалига эндоскопист шифокор вазифасига ишга тикланди.
Шунингдек, тиббиёт марказидан 5 млн. 973 минг сўм иш ҳақи тўлиқ ундириб берилди. Келгусида шифокор беморларга сидқидилдан хизмат қилиб, инсонлар саломатлигини тиклаш ўзининг билим ва кўникмаларини сарфласа ажаб эмас.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!