Ўзбекистон Республикаси Президентининг сохага оид Фармон ва Фармойишлари ва бошқа қонун ва қонун ости ҳужжатлари ижроси юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Пайариқ туман бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида муайян ишлар амалга оширилди.
Хусусан, бўлим иш юритувига жами 42.303 та 715 млрд. 556 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари келиб тушган ва ижро ҳаракатлари давомида 21.672 та 232 млрд. 724 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланди.
Темир дафтар, ёшлар дафтари ва аёллар дафтарлари режаси ҳар ой 100 фоизга бажариб, 8 млрд 520 млн. сўм ундирилиши таъминланди.
Давлат фойдасига ундирувлар билан боғлиқ жами 22.824 та 138 млрд. 715 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари келиб тушган ва 15.209 та 85 млрд. 004 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланди.
Маъмурий жарималарни ундириш билан боғлиқ жами 5.719 та 5 млрд. 892 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари келиб тушган ва 3 761 та 3 млрд. 909 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланди.
Солиқ қарздорликларини ундириш билан боғлиқ жами 10.521 та 116 млрд. 373 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари келиб тушган ва 4.666 та 69 млрд. 238 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланди.
Давлат божи ундириш билан боғлиқ жами 6.478 та 13 млрд. 090 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари бўлимга келиб тушган ва 6.701 та 9 млрд. 173 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланди.
Банклар фойдасига ундириш билан боғлиқ жами 13.376 та 351 млрд. 369 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари бўлимга келиб тушган ва 2.544 та 46 млрд. 605 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланди.
Алимент бўйича ижро тадбирлари давомида қарздорлардан ундирувчилар фойдасига 18 млрд. 420,4 млн. сўм алимент пули ундириб берилди. Бўлим томонидан қарздорлар билан ундирувчиларга олиб борилган тарғибот ва тушунтириш ишлари натижасида 326 нафар оилалар яраштирилишига эришилди. 511 та ижро ҳужжатлари тамомланди.
Тўлов қобилияти йўқ қарздорларнинг манзилли рўйхати тузилиб, ишсиз 982 нафар қарздорлар доимий иш ўринлари билан таъминланди ва ундирув иш ҳақларига қаратилди.
Шунингдек, алимент пулини тўлашдан бўйин товланган 78 нафар қарздорларга нисбатан МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан суд тартибида маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Маъмурий жавобгарликка тортилгандан сўнг ҳам ўзига тегишли хулоса чиқармаган 9 нафар қарздорга нисбатан ЖКнинг 122-моддаси тартибида жиноят иши қўзғатилиб, 7 таси бўйича судлар томонидан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинланди.
Бундан ташқари, коммунал ундирувлари бўйича "Ҳудудгаз" таъминоти корхонаси фойдасига жами 383.3 млн. сўмлик 126 та ижро ҳужжатлари ижроси таъминланди.
Электр тармоқлари корхонаси фойдасига ундирувлар юзасидан 1 млрд. 409 млн. сўмлик 155 та ижро ҳужжатларининг амалда ижроси таъминланди.
Фуқароларнинг мурожаатлари билан боғлиқ жами 990 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 855 та мурожаат қаноатлантирилган, 798 та мурожаат бўйича фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланган, 135 та мурожаатга тушунтириш берилган.
Тадбирлар давом этмоқда...
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг