Транспорт вазирлигига кўра, пойтахтимиздаги Бобур кўчаси ва «Тошкент» халқаро аэропортини боғловчи йўл ўтказгичнинг биринчи босқич қурилиш-монтаж ишлари якуни бўйича синов ўтказилган.
Синовга кўра 4 та автотрейлерга (ҳар бири 35 тонна) 4 та ҳарбий танк (ҳар бири 40 тонна) юкланиб йўл ўтказгичга умумий 300 тонна юклама берилган.
Синов натижаларига кўра йўл ўтказгич эксплуатация юкламага нисбатан кўпроқ юкламага муваффақиятли бардош берди ва мустаҳкам эканлигини исботланди, дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, август ойида шу ҳудудда йўл ўтказгични қайта қуриш объектида узунлиги 42 метрлик 5 дона балкалар қулаб тушганди. Расмийларнинг маълум қилишича, ушбу ҳолат бюджетга 2 млрд 760 млн сўмлик зарар етказган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳеч қачон жаҳли чиқмаган одам
Тошкент вилоятида Mazda автомашинаси ёниб кетди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги воқеа тафсилотлари
Тошкент автобусларида энди нақд пул олинмайди. Шу билан муаммолар тугадими?
Халқ артисти Женисбек Пиязовга қисқа вақтда белгиланган 4 та жарима ҳақида (видео)
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди