Фото: Президент матбуот хизмати
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун 8 ноябр куни мамлакатга келди.
Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган ИҲТ саммитида иштирок этиш учун бунга қадар, Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров Тошкентга етиб келганди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар