Маълумки, мамлакатимиз миқёсида жорий йилнинг 25 октябридан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг кузги босқичи уюшқоқлик билан давом этмоқда.
Айнан юртни янада обод этиш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашдек эзгу ташаббусда Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ҳам алоҳида ҳисса қўшилмоқда. Бугун эрта тонгдан Учқўргон туманида жойлашган Наманган давлат ўрмон хўжалигининг "Теракзор" бўлимида ажратилган 1.20 гектар майдонда манзарали дарахт кўчатлари экиш бошланди.
Асосий эътибор ер ва тупроқ шароитига мос, сув тармоқлари мавжуд бўлганлигига қаратилди ҳамда тадбирнинг биринчи кунида жами 650 тадан ортиқ павлония, чинор дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Умуман олганда, Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси томонидан лойиҳанинг кузги босқичида жами 17.000 дона кўчат экиш режалаштирилган.
Ўз ўрнида таъкидлаш керакки, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг Учқўрғон туман бўлими мутахассислари томонидан кўчат экиш ишларида ўз тавсияларини беришмоқда. Бу каби тадбирлар давом этмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг