Банкдан кредит олишнинг ўзи - орзу қилинган режаларни амалга оширишда айни муддао деса бўлади.
Кредитни расмийлаштиришда банк ва мижоз ўртасида томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгиланиб, ҳар икки томоннинг имзоси билан амалга оширилади, бироқ бу мажбуриятларини ўз вақтида бажармаслик оқибати эса кредит олувчининг мажбуриятларини бажаришни мажбурлашга тўғри келади…
Бюронинг Яккасарой туман бўлими иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор К.К.дан ундирувчи "Капиталбанк" фойдасига 145,1 млн. сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздорга тегишли бўлган гаров мулки - автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.
Яхши биламизки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексига кўра, кредит шартномаси бўйича бир томон – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (қарз берувчи) шартномада назарда тутилган миқдор ва шартлар бўйича бошқа томонга (қарз олувчига) маблағ (кредит) беришни ва қарз олувчи олинган пул миқдорини қайтариш ва унга фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Бироқ, бу қонун қоидага амал қилмаслик оқибати ишни судгача бориб тақалишига ҳамда тегишли мол-мулкдан айрилишга олиб келади.
Масалан, Бюронинг Яккасарой туман бўлими иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор С.А.дан ундирувчи "Капиталбанк" фойдасига 135,3 млн. сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздорга тегишли гаров мулки бўлган автотранспорт воситаси хатланди ва жарима майдончасига жойлаштирилиши таъминланди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг