2023 йил 17 ноябр куни соат 20:15 да Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли Ми-8 вертолёти «Каттақўрғон» полигонида ўқув парвозини амалга ошираётганида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, фожиа оқибатида вертолёт экипажи ҳалок бўлган. Уларнинг сони хабарда келтирилмади.
Ҳодиса жойида махсус комиссия авария сабабларини аниқлаш устида иш олиб бораётгани таъкидланмоқда.
Ми-8 1960 йилларнинг бошларида М.Л.Мил экспериментал конструкторлик бюроси томонидан ишлаб чиқилган кўпмақсадли вертолёт. У авиация тарихидаги энг машҳур вертолётдир. Турли фуқаролик ва ҳарбий вазифаларни бажариш учун дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларида кенг қўлланилади.
Норасмий маълумотларга кўра, 2023 йил ҳолатига кўра Ўзбекистонда 52 та Ми-8 вертолёти мавжуд.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг