Алимент тўловчи шахс вояга етмаган фарзандлари учун белгиланган алимент пулларини беш йилдан кам бўлмаган муддат учун олдиндан тўлаши мумкин. Асака шаҳрида яшовчи қарздор С.Парпиев ҳам фарзанди учун 5 йиллик алимент пулларини олдиндан тўлаш истагини билдирди.
Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 27.03.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор С.Парпиевдан ундирувчи Ш.Пақирова фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида С.Парпиев 5 йиллик алимент пулларини бир йўла тўлаш истагини билдириб, 5000 АҚШ доллари (61 млн. сўм) миқдоридаги маблағни 2028 йилнинг январь ойига қадар бўлган алимент тўлови учун тўлаб берди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар