23:30 / 22.11.2023
186

Ўзбекистон ва Россия яна бир соҳада ҳамкорлик меморандумини имзолади​​

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди

Ўзбекистон ва Россия Транспорт соҳасида назорат органлари ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Транспорт ҳафталиги-2023 доирасида Россия Транспорт соҳасида назорат қилиш Федерал хизмати ва Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ўртасида автомобиль транспорти ва йўл хўжалиги, шунингдек, темирйўл транспорти соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида меморандум имзоланди.

Ҳужжатни транспорт назорат инспекцияси бошлиғи Жамшид Каримов ва “Ространснадзор” раҳбари Виктор Басаргин имзолади. Мазкур меморандум доирасида томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўймоқда:

  • томонларнинг ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича тажриба алмашиш;
  • йўл ҳаракати хавфсизлиги ва темир йўл транспортидан фойдаланиш қоидалари бузилиши тўғрисида маълумот алмашиш;
  • рақамлаштириш ва замонавий технологияларни жорий этиш.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият