16:23 / 25.11.2023
142

Қорақалпоғистонда 1,8 гектар ерни 350 млн сўмга сотишга уринган шахс ушланди

Кадр: Telegram

ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида ноқонуний ер савдоларига чек қўйди.

Жумладан, ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошармаси томонидан департамент ҳамда ички ишлар ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Тўрткўл туманида яшовчи шахс фуқарога 30 йил муддатга деҳқончилик қилиш мақсадида ажратилган тумандаги 1,8 гектар ер майдонини унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 350 миллион сўм олган вақтида ушланган.

Самарқанд вилоятида ўтказилган тадбирда эса Оқдарё туманида яшовчи фуқаро ўзи фаолият юритиб келаётган фермер хўжалигига тегишли 20 сотих ер майдонини 40 минг доллари эвазига сотишга келишиб, мазкур пул маблағини олган вақтида қўлга олинган.

Фарғона тумани яшовчи фуқаро мазкур туманда жойлашган, туман ҳокимлиги захирасидаги ер майдонидан 1 гектарини харидорга 28 минг долларга сотишни ҳамда ушбу ер майдонини мансабдор танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Натижада, у мазкур ер майдони учун пул маблағини олган вақтида ушланган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият