date
views 163

Комил Алламжонов ва Шерзод Асадов Туркияда Фаҳреттин Алтун билан учрашди

Комил Алламжонов ва Шерзод Асадов Туркияда Фаҳреттин Алтун билан учрашди

Фото: Twitter/Fahrettin Altun

Ўзбекистон президенти Администрацияси ахборот сиёсати департаментининг раҳбари Комил Алламжонов ва президент матбуот котиби Шерзод Асадов Туркияга бориб, мамлакат президенти ҳузуридаги Оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Фаҳреттин Алтун билан учрашди.

«Бугун биз Ўзбекистон президенти девонининг ахборот сиёсати бошқармаси бошлиғи Комил Алламжонов ва президент матбуот котиби Шерзод Асадов билан мамлакатларимиз ўртасидаги алоқа, оммавий ахборот воситалари ва ахборотлаштириш соҳаларидаги ҳамкорлик имкониятларини баҳоладик. Ҳурматли биродарларим, мен жаноб Алламжонов ва Асадовга яхши ташриф учун раҳмат айтмоқчиман. Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар ҳар қандай соҳада бўлгани каби алоқа ва оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳам ўзаро манфаатли асосдаги кучли ва малакали ҳамкорлик орқали чуқурлашишда давом этади», деб ёзди Алтун ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Комил Алламжонов ва Шерзод Асадов Туркияда Фаҳреттин Алтун билан учрашди