14:53 / 04.12.2023
115

Солиқ ҳисоботини ўз вақтида топширмаган тадбиркор салкам 45 млн. сўм жарима тўлади 

Солиқ ҳисоботини ўз вақтида топширмаган тадбиркор салкам 45 млн. сўм жарима тўлади 

Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун солиқ тўловчи бўлган юридик шахснинг мансабдор шахси ёки солиқ тўловчи бўлган жисмоний шахс маъмурий жавобгарликка тортилади.

Ҳисоботларни вақтида топширмаслик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ якка тартибдаги тадбиркорларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

Юридик шахснинг раҳбарига эса БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима қўлланилади.

Қарздор масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ф.А. ҳам жами 16 маротаба солиқ ҳисоботларини топшириш муддатига амал қилмаган. Шунга кўра, давлат солиқ органлари томонидан маъмурий жарима қўллаш тўғрисидаги қарорлар чиқарилиб, Бюронинг Андижон шаҳар бўлимига юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздор Ф.А.га тегишли кўчмас мулкларга тақиқ қўйилган. Шунингдек, маъмурий жарималарни тўлаши бўйича тушунтиришлар берилган. 

Натижада, қарздор Ф.А.дан 44,7 млн. сўм маъмурий жарима пуллари тўлиқ ундирилиб, давлат бюджетига йўналтирилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият