Мамлакатимизда сўнгги йилларда тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият берилиб, тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу ўринда, Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан тадбиркорларр ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, бюронинг Навоий вилоят бошқармаси ва туман-шаҳар бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида ижро ҳужжатлари асосида юридик шахслар фойдасига 358,5 млрд. сўмдан ортиқ тўловлар ундириб берилиши таъминланди.
Мисол учун, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 03.10.2023 йилдаги ундирувчи “Ж.П” МЧЖ фойдасига қарздор “М.М” МЧЖдан 397.069.960 сўм қарз, 21.353.498 сўм пеня ҳамда 33.000 сўм почта харажати ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Навоий шаҳар бўлим иш юритувига келиб тушган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, мол-мулклари хатланиб, жами 418.456.458 сўм қарз суммалари тўлиқ ундирилиб, “Ж.П” МЧЖнинг ҳисоб рақамига кўчириб берилиши таъминланди.
Қарздорликнинг суммаси қанча бўлишидан қатъий назар бундай тадбиркор манфаатини ҳимоя қилиш бюронинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг