19:54 / 05.12.2023
132

Ортда қолган куз Ўзбекистон тарихидаги энг иссиғи бўлди

Ортда қолган куз Ўзбекистон тарихидаги энг иссиғи бўлди

Ҳавонинг ўртача статистик ҳарорати кескин ўзгариб туриши ноябр ойи учун хос, бундай ўзгариб туришлар жорий йил ноябрда ҳам кузатилди, лекин бошқа йиллардан фарқи, бу ўзгариб туришлар юқори ҳарорат фонида содир бўлди.

Ойнинг катта қисмида ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга нисбатан юқори бўлди ва фақат совуқ даврда иқлимий меъёргача пасайди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар бермоқда.

Барча ҳудудларда ҳарорат ўртача иқлимий меъёрдан 3-6 даражага юқори бўлди.

Шу тариқа, 2023 йил ноябр ойи Ўзбекистонда метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун энг иссиқ ноябрь ойи рейтингида биринчи ўринни эгаллади.

Энг иссиқ кунларда максимал ҳаво ҳарорати 23-28 даража илиққа етди. Минимал ҳарорат фақат республиканинг шимолида манфий (минус) қийматларгача пасайди.

Одатда, республика ҳудудининг катта қисмида ноябр ойининг биринчи ярмида кундузги ҳарорат 15-20 даража илиқ, иккинчи ярмида эса 10-15 даража илиқ атрофида бўлади. 2023 йил ноябр ойида эса бундай тенденциялар кузатилмади, ойнинг бошида ҳам, охирида ҳам ҳароратнинг юқори қийматлари кузатилди.

2023 йил ноябр ойи республика бўйича нисбатан қуруқ бўлди. Республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кам ва меъёр атрофида бўлди.

Республиканинг текислик ҳудуди бўйича ёғингарчилик фақат ёмғир кўринишида ёғди. Республиканинг тоғли ҳудудларидагина қор ёғиши кузатилди.

Меъёрга нисбатан ноябр ойи 2023 йилнинг куз мавсумидаги энг иссиқ ой (меъёрдан 3-6 даража илиқ) бўлди. Октябр ойида ойнинг ўртача ҳарорати меъёрдан 1,5-2,5 даражага юқори, сентябр эса ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлди.

Умумий олганда, 2023 йил кузи Ўзбекистонда метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун энг иссиқ бўлди. Об-ҳаво шароитига кўра, ўзбекистонликлар ҳақиқатан ҳам бахмал (бархат) мавсумига гувоҳ бўлди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият