13:22 / 06.12.2023
295

Олий суднинг катта консультанти ва судья катта ёрдамчиси пора билан қўлга тушди (видео)

Кадр: Telegram

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати катта консультанти фуқародан 10 минг доллар олган вақтида ушланди.

Аниқланишича, у муқаддам судланган икки нафар шахсга нисбатан Олий суднинг Жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида кўрилаётган жиноят ишини Фарғона вилоят судига ўтказган ҳолда, уларнинг оқланишига ёрдам беришни ваъда қилган.

Бошқа ҳолатда эса Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг судья катта ёрдамчиси маҳаллий тадбиркорнинг ишончига кириб, унинг апеляция босқичида кўрилаётган даъво аризаларини судьялар орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 6 минг доллар олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, судья катта ёрдамчиси муқаддам тадбиркорнинг Термиз туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризасини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 2 минг доллар талаб қилиб, 600 доллар олгани ҳам маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 28,211-моддалари (пора олиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият