21:30 / 06.12.2023
126

Термиз шаҳрида Бош Қомусимиз айёми кенг нишонланди

Термиз шаҳрида Бош Қомусимиз айёми кенг нишонланди

Термиз шаҳрида жойлашган «Муҳташам санъат саройи» биносининг очиқ осмон остидаги кириш қисмида 8 декабрь – "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун” муносабати билан тарғибот тадбири ташкил этилди.

Унда вилоят прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси, вилоят Адлия бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари фаол иштирок этиб, янги таҳрирдаги Конституцияси мазмун-моҳияти иштирокчиларга яна бир бор тушунтирилди.

Мазкур тадбирда «Конституция кўчаси» ташкил этилиб, инсон ҳақ-ҳуқуқларини англатувчи кўргазмалар ва барча соҳаларга хос қонун устуворлигини англатувчи баннерлар билан безатилди.

Тадбирда иштирок этган ёшларнинг Конституцияси бўйича билимини янада мустаҳкамлаш мақсадида савол-жавоб викторинаси ташкил этилиб, фаол иштирок этган ёшларга совғалар улашилди.

Байрам муносабати билан бу каби тарғибот тадбирлари вилоят бўйлаб давом эттирилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият