17:18 / 07.12.2023
92

Солиқ қарзи учун автомашина хатланди

Солиқ қарзи учун автомашина хатланди

Вилоятимизда солиқларни ўз вақтида тўламаслик ҳолатлари камайиш ўрнига кўпайиб бормоқда. Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Ромитан тумналараро судининг қарздор Л.Самадовдан Когон шаҳар ДСИ фойдасига 50.721 минг сўм солиқ қарзи ундириш тўғрисидаги суд буйруғи бюронинг Ромитан туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Қарздорга берилган огоҳлантиришларга қарамасдан қарздорлик тўланмаган. Қарздор номида “MAN” русумли автотранспорт воситаси мавждулиги аниқланиб қидирув эълон қилинган.

Қидирув натижаларида ушбу автомашина вилоятимизнинг Когон туманидан топилган ва тегишли тартибда хатланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Қарздорлик белгиланган муддатда бартараф қилинмаса, автомашина электрон савдо майдончаси орқали сотилиши мумкинлиги ҳақида қарздор огоҳлантирилган.

Ойбек Тошматов

Мажбурий ижро бюросининг
бўлим бош суриштирувчиси


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият