date
views 144

Андижонда йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетган автобус бинога бориб урилди

Андижонда йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетган автобус бинога бориб урилди

Фото: Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ

Ижтимоий тармоқларда йўловчи ташишга мўлжалланган автобус бинога бориб урилгани тасвирланган видео тарқалди. Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, воқеа 6 декабр куни соат 23:30 ларда Андижон шаҳри Й.Отабекова кўчасида содир бўлган. 58 ёшли Б.Р. “Алпомиш мероси” МЧЖга қарашли автобус транспорт воситасини маст ҳолатда бошқариб, ухлаб қолиши натижасида бошқарувни йўқотган ва йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетиб, бинога бориб урилган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи ҳеч қандай тан жароҳати олмаган, унга нисбатан ЙПХ ходими томонидан тегишли тартибда қонуний чора кўрилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетган автобус бинога бориб урилди