date
views 175

Фарғонада жиноятчиликда гумонланган 75 нафардан ортиқ шахс ушланди

Фарғонада жиноятчиликда гумонланган 75 нафардан ортиқ шахс ушланди

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Фарғона вилоятида «Долзарб 40 кунлик» махсус профилактик тадбирлари доирасида 96 та жиноят аниқланди ва бир қатор жиноят олами вакиллари ушланди.

Вилоят ИИБ хабарига кўра, жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яширинган 50 нафар қидирувдаги шахслар ушланди. Гуруҳбозликка алоқадор 25 нафардан ортиқ шахс безорилик устида қўлга олинди.

Ўтказилган тадбирларда 5 кг 921 грамм гиёҳвандлик воситаси, 414 дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи модда, 42 та қурол-яроғлар, 221 та ўқ-дорилар, 61 дона турли жиноятга дахлдор материаллар тайёрланган компьютер, телефон ҳамда тақиқланган диний адабиётлар ашёвий далил тариқасида олинди.

Тошлоқ туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро ўз хонадонида 8 дона жанговар ов қуроли ўқ дорилари, 61 дона гильзалар, 400 грамм порох, 140 дона 5,6 мм калибрли жанговар ўқ-дорилар қонунга хилоф равишда сақлаб келингани аниқланди.

9 декабр куни тезкор ходимлар томонидан ўтказилган тадбирларда муқаддам Жиноят кодексининг 164-, 165-, 166- ҳамда 277-моддалари билан судланган, Марғилон шаҳрида яшовчи 1988 йилда туғилган, «тезкор вазиятга салбий тасир кўрсатиб келган, жиноий тажовузкор» Б.Ҳамидов ҳам ушланди. У шахсга оғир тан жароҳати етказиб, яшириниб юрган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада жиноятчиликда гумонланган 75 нафардан ортиқ шахс ушланди