14:48 / 13.12.2023
271

14 декабр кунидан ҳаво ҳарорати кўтарилишни бошлайди

14 декабр кунидан ҳаво ҳарорати кўтарилишни бошлайди
«Ўзгидромет» 14 декабр, пайшанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра:

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -11...-13 даража, кундузи +1...+3 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -12...-17 даража, кундузи -2...-7 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -5...-10 даража, кундузи +0...+5 даража; чўл ҳудудларда кечаси -10...-15 даража, кундузи -0...-5 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -8...-13 даража, кундузи +0...+5 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2...+3 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -5...-10 даража, кундузи -0...-5 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -10...-15 даража, кундузи -0...-5 даража бўлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият