date
views 128

Самарқандда қарийб 2 млрд. сўмлик электр энергиясини «ухлатишди»

Самарқандда қарийб 2 млрд. сўмлик электр энергиясини «ухлатишди»

Фото: Прокуратура департаменти.

Пастдарғом туманида 1,8 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўрганиш ўтказилган. Унда Пастдарғом туманида фаолият юритувчи «X.I.» фермер хўжалиги раҳбари Э.Т. «Хончарбоғ» маҳалласидаги насос станциясининг электр ҳисоблагичи схемасини бузиб, жами 2 млн кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,8 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда қарийб 2 млрд. сўмлик электр энергиясини «ухлатишди»