22:10 / 18.12.2023
199

Совуқ урган сабзавотлар истеъмолга қанчалик яроқли экани ҳақида маълумот берилди

Совуқ урган сабзавотлар истеъмолга қанчалик яроқли экани ҳақида маълумот берилди

Совуқ тушиши оқибатида бозордаги айрим сабзавот ва меваларни совуқ уриши эҳтимоли юқори. Бу маҳсулотлар ўзининг органолептик хусусиятлари – мазаси, таъмини йўқотади ва истеъмолга яроқсиз ҳисобланади. Бу ҳақда Санэпидқўмита хабар берди.

Қайд қилинишича, ушбу маҳсулотларнинг озуқавий қиймати ҳам пасаяди. Улар заҳарланишга олиб келмаса-да, барча фойдали хусусиятларини йўқотади ва эриганидан сўнг, сақлаш муддати кескин камаяди.

«Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари»га кўра, музлаб эриган ва қайта музлатилган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлатишга рухсат берилмаган.

Ҳар бир озиқ-овқат маҳсулоти техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжатларига — СанҚваН, ГОСТ (давлат стандарти), ташкилот стандартига асосан сақланишининг муайян талаблари белгиланган. Яъни, ҳар бир маҳсулот қоида ва нормаларда белгиланган маълум ҳарорат ва ҳавонинг нисбий намлигида сақланиши лозим.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият