14:29 / 19.12.2023
188

Қатар амири Тошкентга келди. Уни Шавкат Мирзиёев кутиб олди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Қатар амири шайх Тамим ибн Ҳамад Ол Соний 19 декабрь куни амалий ташриф билан Тошкентга келди. Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, уни аэропортда Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Улар “Халқаро коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак мукофоти”нинг тантанали тақдирлаш маросимида иштирок этади. Қатар амири ташаббуси билан таъсис этилган мукофот билан 2016 йилдан буён ҳар йили глобал миқёсда коррупцияга қарши курашга қўшган ҳиссасининг эътирофи сифатида таниқли жамоат арбоблари, экспертлар ва журналистлар тақдирлаб келинмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ҳам бўлиб ўтади. Ўзбекистон президентининг 2023 йил 1—2 октябрь кунларидаги Қатарга давлат ташрифи давомида, энг аввало, сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳаларда эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият