11:50 / 22.12.2023
176

Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 4-ўринга чиқди

Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 4-ўринга чиқди

Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича 22 декабрь 9:00 да дунёнинг йирик шаҳарлари орасида 4-ўринга чиқди.

IQAir порталига кўра, соат 07:00 атрофида Тошкент ҳавосида майда ПМ-2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 262 мкг/м3 ни ташкил этган – бу “жуда зарарли” таснифдаги кўрсаткич ҳисобланади.

Рейтингда 1-ўринни Бангладешнинг Дакка шаҳри эгаллаган — ПМ-2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 349 мкг/м3. Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри 2-поғонада — 336 мкг/м3. Учликка Покистоннинг Лаҳор шаҳри якун ясади — 266 мкг/м3.

Скриншот: IQAir 

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси жойлашган Юнусобод туманида ҳаводаги дисперс зарраларнинг концентрацияси 335 мкг/м3 га чиққанини кўриш мумкин — бу “хавфли” тоифа ҳисобланади.

Скриншот: IQAir 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари орасида саломатлик учун энг катта хавф туғдирадигани айнан ПМ-2,5 дисперс зарраларидир.

Эслатиб ўтамиз, 11 сентябрь куни соат 15:00 ҳолатига кўра, Тошкент ҳавоси дунёнинг йирик шаҳарлари орасида ифлосланиш рейтингида 7-ўринни эгаллаганди. Санепидқўмита чангли ҳавода қилиш керак бўлган қатор тавсиялар берган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият