Мажбурий ижро бюросининг Қуйичирчиқ тумани бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор С.Исматиллаевдан, ундирувчи Г.Исматуллаева фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент ундириш бўйича ижро ҳужжатига асосан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бўлим давлат ижрочиларининг олиб борган ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг турли сабабларга кўра алимент пулларини тўламаганлик натижасида йиғилиб қолган 50 миллион сўм нақд пул ундириб берилди.
Мазкур пул маблағлари тилхат асосида ундирувчига топширилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар