date
views 656

Шавкат Мирзиёев: Дунёдаги қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш йўлига ўтмоқда

Шавкат Мирзиёев: Дунёдаги қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш йўлига ўтмоқда

22 декабр куни Шавкат Мирзиёев раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида жаҳон миқёсида тараққиёт суръатлари мисли кўрилмаган даражада шиддатли тус олаётгани таъкидланди.

Президент айни вақтда азалий қадриятлар, ижтимоий-сиёсий қарашлар тизимида чуқур трансформация жараёнлари юз бераётганини айтиб ўтди.

«Илгари ўз мақсад ва манфаатларини асосан дипломатия ва сиёсат билан ҳимоя қилиб келган дунёдаги қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш, қарама-қаршилик ва тўқнашувлар йўлига ўтганига ҳаммамиз гувоҳмиз. Афсуски, бундай кенг кўламли ва ўта зиддиятли жараёнларнинг таъсири Марказий Осиё минтақаси ва унинг таркибий қисми бўлган мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаяпти», — деди давлат раҳбари.

«Ана шундай ғоят мураккаб ва таҳликали вазиятда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига жавоб берадиган тўғри йўлни топиш, албатта, осон бўлмаяпти», — дея таъкидлади президент.

Ўзбекистон дунёдаги узоқ-яқин барча давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга ҳаракат қилаётгани таъкидланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: Дунёдаги қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш йўлига ўтмоқда