07:25 / 24.12.2023
340

Ўта оғир турдаги жиноят содир этганликда гумонланаётган эркакни топганга 40 млн сўм берилади

Ўта оғир турдаги жиноят содир этганликда гумонланаётган эркакни топганга 40 млн сўм берилади

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати

Ўта оғир турдаги жиноят содир этганликда гумонланаётган эркакни топганга 40 миллион сўм берилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, қидирувдаги Акромжон Абдуллаевни топганга 40 миллион сўм мукофот эълон қилинди. Оғир ва ўта оғир турдаги жиноят содир этганликда гумонланган 1990 йилда туғилган Абдуллаев Акромжон Бахтиёрович қидируви давом этмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар! Сиз ушбу шахсни кўрсангиз ёки у ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз зудлик билан, Тошкент вилояти ИИББнинг қуйидаги рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз.

Тел: 70-975-21-02, 70-762-41-21
98-361-19-22, 98-314-44-05

Қидирувдаги шахсни қаерда экани хақида хабар берган ёки топишда кўмаклашган фуқаролар умумий 40 000 000 (қирқ миллион) сўм билан мукофотланиши кафолатланади”, — дейилади хабарда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият