14:58 / 26.12.2023
720

Расул Кушербаев: “Одамлар Тошкентдан оммавий кўчиб кетишларига тўғри келиши мумкин”

Расул Кушербаев: “Одамлар Тошкентдан оммавий кўчиб кетишларига тўғри келиши мумкин”

Вақти келиб одамлар Тошкентдан оммавий кўчиб кетишларига тўғри келиши мумкин. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев “Улар” лойиҳасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

У интервьюда пойтахтдаги экологик муаммоларга тўхталди.

Масалан, мен 5-10 йилдан кейин Тошкентда яшамаслигим аниқ. Чунки бу кетишда Тошкентда яшаб бўлмайди. Пойтахтдан аниқ кўчиб кетаман ёки четроқдан Тошкентга қатнаб ишлашим аниқ”, — деган Расул Кушербаев.

Кушербаев пойтахтда жуда кўп уйлар қурилаётгани, канализация тизими, тоза ҳаво масалаларига тўхталиб, Тошкентда келажак авлод ҳам яшаб қолиши учун бу борадаги муаммони тузатиш учун жуда қисқа вақт қолганини айтди.

Тошкентда уйлар нима учун қуриляпти? Одамлар 10-15 йилга кредит оляпти? Яшаш учун. Лекин мен жавоб бераман, 5 йилдан кейин яшолмай қоласизлар. 5-10 йилдан кейин Тошкентда одамлар уйларини оммавий ташлаб чиқиб кетишни бошлайди”, — дейди экология вазири маслаҳатчиси.

Расул Кушербаев Тошкент ҳавосини яхшилаш учун тезкор ва қатъий чоралар кўриш кераклигини таъкидлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият