Фото: Энергетика вазирлиги ахборот хизмати
Фарғона вилояти ИИБ Киберхавфсизлик бўлинмаси томонидан тегишли мутасадди идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Қайд этилишича, Андижон шаҳрида яшовчи 22 ёшли И.М. ноқонуний майнинг ферма ташкил қилгани аниқланган.
Ушбу майнинг ферма электр тармоғидан ноқонуний фойдаланиши натижасида 7 миллиард сўм миқдорда моддий зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар