11:11 / 05.01.2024
79

Фарғонада Қирғизистондан 2 кило гашиш олиб ўтган шахслар қўлга олинди

Фарғонада Қирғизистондан 2 кило гашиш олиб ўтган шахслар қўлга олинди

Қирғизистондан Ўзбекистонга контрабанда йўли билан олиб ўтилган қарийб 2 килограммга яқин гашиш моддаси савдосига чек қўйилди, деб хабар беради Олий суд матбуот котиби.

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Қува туманида яшовчи Ф.Ш. (муқаддам судланган) фуқаролар Д.Т., А.Б. ҳамда қирғизистонлик “Нурлан” исмли шахслар билан гиёҳвандлик моддаси савдосининг жиноий режасини тузган. Ф.нинг вазифаси кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини Ўзбекистонга ўтказишда ёрдам бериш бўлган. А.Б. ва Ф.Ш. автомашинасини гаровга қўйиб, 7 минг доллар олган ва Ф.нинг кўрсатмаси билан Қирғизистон фуқароси “Нурлан” исмли шахс билан учрашган. Ундан 5 минг долларга гиёҳвандлик моддасини сотиб олиб, Ўзбекистон ҳудудига ўтказиб беришга келишган.

Д.Т. Қува туманидаги чегара ҳудудида кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олиб, Ф.нинг топшириғига асосан Андижон тумани “Чем” маҳалласида А.Б.га етказган. Ўтказилган тезкор тадбирда А.Б. жуда кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини келгусида сотишни мақсад қилган вақтда далилий ашё билан қўлга олинган.

Суд-кимёвий экспертизанинг хулосасига кўра, олинган восита гашиш гиёҳвандлик моддаси бўлиб, соф оғирлиги 1986 граммлиги аниқланган. Суд ҳукмига кўра, Ф.Ш.га 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада Қирғизистондан 2 кило гашиш олиб ўтган шахслар қўлга олинди