19:11 / 06.01.2024
172

Ходимлар ва уларнинг ота-оналари билан мулоқот

Ходимлар ва уларнинг ота-оналари билан мулоқот
 Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармасида тизим ходимлари ва уларнинг ота-оналари иштирокида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида тизимли чора-тадбирлар кўриб келинаётгани алоҳида таъкидланди.
 
Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилингани Мажбурий ижро бюросига юклатилган вазифаларнинг янада самарали ижро этилишини таъминлашга хизмат қилиши айтиб ўтилди.
 
Очиқ, самимий мулоқот жараёнида меҳнат интизоми, қонунчилик ҳолатлари бузилишига йўл қўймаслик, прокуратура органи деган шарафли касбга садоқат билан хизмат қилиш ва фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш ҳақида гапириб ўтилди.

Ўз ўрнида давлат ижрочилари ва уларнинг ота-оналари сўз олиб, Бюро органларида ходимлар учун яратиб берилаётган шароитлар, уларга жавобан фақат муносиб ишлаши,  ўз хизмат вазифаларини виждонан бажаришларини айтиб ўтдилар.
 
Тадбир якунида суд ва бошқа органлардан келаётган ҳужжатлар ижросини таъминлашда намунали хизмат қилиб келаётган ходимларнинг ота-оналарига бошқарма бошлиғининг ташаккурномалари ҳамда совғалар топширилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият