Ижтимоий тармоқларда йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ҳаракатланган ва ЙПХ ходимлари тўхтатганда “МВД”даги Бекзод аканинг ўғиллариман”, деган йигитнинг видеоси тарқалди.
Ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилган ва “МВД”даги “Бекзод аканинг ўғиллари” топилган.
Маълум бўлишича, видеодаги йигит 2006 йилда туғилган Иззатуллаев Асилбек Бекзод ўғли бўлиб, бу ўсмир машинани ҳеч қандай ҳужжатларсиз бошқариб, қоидабузарликлар содир этиб юрган.
Суриштирувларда қоидабузарнинг отаси Тўхтаев Бекзод Иззатуллаевич ИИВ эмас, “Ўздонмаҳсулот” АЖда ишлаши аниқланган.
Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ўсмир бошқаларга тегишли турли машиналарни бошқариб йўл ҳаракати қоидаларини бузган ва жараённи видеога олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатган.
Видеолардан бирида у Тошкент шаҳридаги кўчалардан бирида машина тезлигини соатига 176 километрга етказганини кўриш мумкин.
Қайд этилишича, қоидабузарнинг онасига МЖтКнинг 47-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилган ва БҲМнинг 5 баробари миқдорида жарима солинган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг