Фото: Видеодан кадр
Тошкент вилояти Янгийўл туманида “Камаз” юк машинаси ёниб кетган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 12 январ куни содир бўлган.
Шу куни соат 22:13да Янгийўл тумани, “Қўшёғоч” МФЙда жойлашган “DELTA KOMPRESSOR” МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлган.
Оқибатда АГҚШ бостирмасининг 10 метр квадрат майдонда шифти ва унинг тагида турган “КАМАЗ-53212” юк машинаси ёниб етган.
Қайд этилишича, ёнғин қутқарув экипажлари ҳодиса жойига соат 22:17да етиб бориб, соат 22:38да оловни ўчирган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар