Тошкент шаҳри Олмазор туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихона аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда “М.Ф.” МЧЖ раҳбари К.А. МЧЖ дорихонасида фуқаро Э.Х.га 30 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз 210 минг сўмга сотган вақтида ушланган. Шунингдек, ушбу дорихонадан 1 320 дона “Карбамазепин”, 80 дона “Тебантин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг