13:54 / 15.01.2024
607

Ўзбекистонда ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Бугун Ўзбекистон ҳудудига нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келди, республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Чўл ҳудудларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи -3...+2 даражани, шимолда -3...-8 даражани ташкил этади.

Эртага фақат республиканинг марказий, шарқий ва тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор кўринишидаги бироз ёғингарчилик бўлиши сақланиб туради. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.

Аксарият ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси -0...-5 даражагача пасаяди, кундузи +2...+7 даражани ташкил этади, шимолда кечаси -8...-13 даража, кундузи -0...-5 даража бўлади.

15-16 январ кунлари Тошкент ва Наманган вилоятлари тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Ўзбекистон бўйича иш ҳафтасининг охиригача қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечалари -3...+2 даражани ташкил этади, кундуз кунлари +8...+13 даражагача аста-секин кўтарилиши кутилмоқда.

Пойтахтда 15 январ куни вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -1...+1 даража бўлади.

16 январда вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси -1...-3 даража, кундузи +2...+4 даража бўлади.

17-18 январ кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17 январда кечаси -1...-3 даража, кундузи +6...+8 даража, 18 январда кечаси -1...+1 даража, кундузи +8...+10 даража бўлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият