14:44 / 16.01.2024
294

Келин 2 нафар фарзанди билан уйга қайтди

Келин 2 нафар фарзанди билан уйга қайтди

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан номулкий тусдаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бунда асосий эътибор тарафларга суд қарорида кўрсатилган мажбуриятларни ўз вақтида таъминлаш, уларнинг бу борада ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган. Лекин айрим ҳолларда, қарздорлар мажбуриятларга маъсулиятсиз билан ёндашаётгани туфайли охир- оқибат иш мажбурий ижро ҳаракатларига бормоқда.

Жумладан, Бюронинг Чуст туман бўлими иш юритувидаги ҳужжат ижросини таъминлашда ҳам қарздорга ихтиёрий муддат берилган. Бироқ, қарздор бу муддатга амал қилмагани боис, ижро ҳаракатлари олиб борилган.

 Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг 19.11.2023 йилдаги ҳал қилув қарорига кўра даъвогор А.Ашурованинг 2 нафар фарзанди билан туманидаги Машхад маҳалла фуқаролар йиғинидаги 61-уйнинг яшаш хоналарига барча ёрдамчи бинолардан фойдаланиш ҳуқуқи билан киритиб қўйиш белгиланган.

Лекин, қарздор ижро муддатида мажбуриятни бажармагани учун ижро ҳаракатлари олиб борилди. Давлат ижрочиси ҳамда тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида олиб борилган тушунтиришлардан сўнг келин фарзандлари билан уйга киритиб қўйилиши таъминланди. Амалда ижро ҳужжати тамомланди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият