11:11 / 19.01.2024
121

Ўзбекистонда аҳолига тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш тизими шакллантирилади

Ўзбекистонда аҳолига тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш тизими шакллантирилади

“Аҳоли саломатлиги-2030” миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, психосоматик тиббиёт ва аҳолига тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш тизимини шакллантириш бўйича дастур ишлаб чиқилади.

Бунда, тиббиётнинг барча даражаларида психопрофилактика, психодиагностика ва психотерапия ёрдамини кўрсатишни ташкил этиш ва кенгайтириш чораларини кўриш мўлжалланмоқда.

Олий тиббий таълим муассасаларида “Тиббиёт психологияси ва психотерапия” кафедраларини, клиникаларида эса “Психосоматик тиббиёт” бўлимларини очиш режалаштирилган.

Туман/шаҳар кўп тармоқли поликлиникаларда тиббий психологлар фаолияти йўлга қўйилади.

Бирламчи тизимдаги тиббиёт бригадалари аъзоларининг психосоматик тиббиёт асослари бўйича билим ва малакаси оширилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият