date
views 147

Тошкентда психотроп моддаларни дарахт тагидан ковлаб олаётган шахс ушланди

Тошкентда психотроп моддаларни дарахт тагидан ковлаб олаётган шахс ушланди

Фото: Миллий гвардия ахборот хизмати

Тошкент шаҳрида психотроп моддаларни дарахт тагидан ковлаб олаётган шахс ушланди. Миллий гвардия ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 16 январь куни Тошкент шаҳри Яккасарой туманида Миллий гвардиянинг қўриқлаш бўлими ҳамда ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида хусусий турар жойлар яқинидаги дарахтларнинг бири тагидан психотроп моддаларни ковлаб олаётган шахс қўлга олинди.

Олиб борилган дастлабки суриштирув мобайнида ушбу шахс 26 ёшли фуқаро А.Х. экани аниқланган. Унга мазкур жой манзилини Telegram орқали юборишганини, шунингдек, психотроп ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси орқасида турган шахсларни танимаслигини билдирган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ИИО ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда психотроп моддаларни дарахт тагидан ковлаб олаётган шахс ушланди