Вояга етмаган фарзандларга кўрсатилаётган юксак эътибор негизида келажак авлодни баркамол ва соғлом руҳда тарбиялаш жонланади. Фарзанд учун ота-она бағрида улғайишдан ортиқ бахт бўлмайди. Жумладан, ҳикоя қилмоқчи бўлганимиз ажримдаги бир оила ва у оиланинг ҳам уч нафар фарзанди бор.
Бюронинг Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор М.М.дан ундирувчи С.М. фойдасига 3 нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.
Алиментчи ота алимент пулларидан ҳеч қачон қарздор бўлмаган. 3 нафар вояга етмаган фарзандлари учун бажонидил алимент тўлаб юрган. Лекин, яхшилик умидида Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси А.Хайрулин томонларга ҳуқуқий тушунтиришлари натижасида оила устунлари фарзандлари келажагига бефарқ бўлмай оилани тиклашга қарор қилишди. Ажримдаги оила яраштирилиб, мазкур алимент ундирувига оид ижро иши тамомланди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг