date
views 154

Фарғона вилоятида 25 сотих ерни 160 минг долларга сотишга уринган шахс ушланди

Фарғона вилоятида 25 сотих ерни 160 минг долларга сотишга уринган шахс ушланди

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Фарғона вилоятида ер участкасини ноқонуний пулламоқчи бўлган шахс қўлга олинди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.

23 январ куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳри ҳудудида ҳамкорликдаги тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Шароф Рашидов кўчасида яшовчи 38 ёшли Ш.А. Бувайда тумани Бегобод қишлоғида жойлашган Маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриш учун ажратилган 25 сотих бўш ер участкасини ҳеч қандай ҳужжатларсиз фуқаро Б.А.га 160 минг долларга сотишга келишиб, олдиндан 20 минг доллар миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғона вилоятида 25 сотих ерни 160 минг долларга сотишга уринган шахс ушланди