
Фото: AP
Ўзбекистон дипломатлари Исроилнинг Emnotion компанияси бош директори Иля Шапиро билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Мулоқот чоғида Исроил компанияси томонидан яратилган ноёб технологияларга асосланган об-ҳаво ва иқлим ўзгаришларини прогнозлаштириш платформасини Ўзбекистонда татбиқ этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Иля Шапиронинг таъкидлашича, компания прогнозлари 80 фоиздан ортиқ аниқлиги ҳамда юқори даражадаги ўлчамлари билан ажралиб туради. Бу профилактика чора-тадбирларини ўз вақтида режалаштириш ва экстремал об-ҳаво ўзгаришлари сабабли келиб чиқадиган зарарни камайтириш имконини беради.
Учрашув якунида Emnotion компаниясининг прогнозлаштириш услуби синовларини Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассислари билан биргаликда мамлакатнинг турли ҳудудларида ўтказишга келишиб олинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар