Амалдаги қонунчиликка кўра оила жамиятнинг асосий бўғини бўлиб, жамият ва давлат муҳофазасида ҳамда ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбур эканликлари белгиланган.
Алимент тўловлари авваламбор вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати даврий ундирув ҳисобланганлиги сабабли алимент тўловчиларнинг Ўзбекистондан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча бекор қилинади.
Мажбурий ижро бюроси Бандихон туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатига асосан туманда яшовчи У.Баратов вояга етмаган 3 нафар фарзандлари учун алимент тўловларини олдиндан бир йўла тўламоқчилигини маълум қилган, бўлим ходимлари томонидан қарздор ва ундирувчининг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда алимент тўловларини олдиндан тўлаш тартиби тушунтирилди.
Шундан сўнг, оила вакиллари ўзаро келишган 55 миллион сўм алимент пулини олдиндан тўлаб берди.
Яна бир ҳолатда туманда яшовчи қарздор ота И.Қодиров ҳам бир нафар фарзанди учун 20 миллион сўм алимент пулини олдиндан тўлаб берганлиги ҳамда ундирувчининг аризасига асосан ижро ҳужжати қайтариб берилганлиги сабабли Бюронинг туман бўлими томонидан алимент тўловчининг Ўзбекистондан четга чиқиш ҳуқуқлари тиклаб берилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди
Амалдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин
18+: Интернетдаги ахлоқсиз ва қонли батллари орқали машҳур блогерларни қўллаётганлар кимлар?
Гулнора Каримовага қарашли бўлган “Сижжак” дам олиш маскани Касаба уюшмасига берилди
2025 йил 1 майдан бошлаб “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади