Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг 18.08.2022 йилдаги ижро варақасига асосан жавобгар Я.Иброҳимов томонидан Шаҳрисабз шаҳар, Пиллакашлик МФЙ ҳудудида жойлашган ўзига тегишли бўлмаган ер майдонида тегишли рухсатнома олмасдан ўзбошимчалик билан 14.40х6.0 ўлчамда қурилган ноқонуний қурилмани бузиш ҳамда ер участкасини дастлабки ҳолатга келтириш белгиланган.
Шунингдек, ижро варақада ушбу қурилмага сарф қилинган харажатларни қопланмаган ҳолда қарздорнинг ҳисобидан мажбурий тартибда бузиш кўрсатилган. Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Давлат ижрочиси томонидан қарздор ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий равишда бажариши тўғрисида бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан, қарздор ноқонуний қурилган қурилмани бузмаган.
Жорий йилнинг 31 январь куни давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида мазкур ноқонуний қурилган қурилма мажбурий тартибда буздирилиб, ижро ҳужжати бўйича иш юритуви тамомланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди
Амалдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин
18+: Интернетдаги ахлоқсиз ва қонли батллари орқали машҳур блогерларни қўллаётганлар кимлар?
Гулнора Каримовага қарашли бўлган “Сижжак” дам олиш маскани Касаба уюшмасига берилди