22:37 / 01.02.2024
196

“Чинни бозор”да норасмий ишлаётган 45 нафар фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилди

“Чинни бозор”да норасмий ишлаётган 45 нафар фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилди
Тошкент вилояти солиқ бошқармаси ва Зангиота тумани солиқ инспексияси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Зангиота тумани бўлими ходимлари билан ҳамкорликда Зангиота тумани худудида жойлашган “Хўжалик моллари ва Ҳунармандлар савдо комплекси” МЧЖга қарашли савдо комплекцида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўтказилган профилактик тадбир давомида “Хўжалик моллари ва Ҳунармандлар савдо комплекси” масъулияти чекланган жамияти ҳудудида жами 454 та савдо дўкони мавжудлиги аниқланиб, тадбиркорларга онлайн-НКТларидан фойдаланиб мижозларга ҚР-код ва фискал белгили чек тақдим этишлари шартлиги тушунтирилди.

Шунингдек, Зангиота тумани солиқ инспекцияси ходимлари томонидан тақдим этилган тезкор маълумотга кўра ўрганишнинг биринчи куни давомида 742,6 млн. сўм ва иккинчи кунида 805,9 млн. сўм савдо тушумлари назорат-касса машинаси хотирасига кирим қилинди.

Таъкидлаш керакки, мазкур савдо дўконларида жами 329 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритаётганлиги аниқланиб, фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг 78 таси юридик шахслар ва 251 таси якка тадбиркорлар ташкил қилади.

Айни пайтда 201 та савдо дўконларида 234 нафар фуқаро қонуний фаолият кўрсатаётган бўлса, хатлов давомида жами 45 нафар фуқаролар норасмий ишлаётганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолатни бартараф этиш бўйича масъуллар томонидан жамият раҳбарига керакли тушунтиришлар берилди.

Тошкент вилояти солиқ бошқармаси ахборот хизмати.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият