2024 йилда Ўзбекистон тарихидаги энг илиқ январ қайд этилди, деб хабар берди «Ўзгидромет».
Қайд қилинишича, совуқ ҳаво икки марта (ойнинг ўртасида ва охирги беш кунлигида) кузатилди. Ўртача ойлик ҳаво ҳарорати иқлим меъёридан 3-4 даражага, шимолда 1-2 даражага юқори бўлди.
Ҳудуднинг катта қисмида (республиканинг шимолидан ташқари) 2024 йил январ ойи метеорологик кузатувлар тарихидаги энг илиқ январь ойлари учлигига кирди.
Энг илиқ кунларда ҳаво 15-18 даража, жанубда 19-22 даража, шимолда 10-12 даражагача исиди. Январ ойидаги энг юқори ҳарорат 20-25 даража, жанубда 24-27 даража, шимолда 13-16 даража бўлган қийматлари 2002, 2007 ва 2021 йилларда кузатилган.
Ойнинг иккинчи ўн кунлигида совуқ Арктика ҳавосининг кириб келиши ҳисобига ҳаво ҳарорати кечалари 17-22 даражага, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах ва Андижон вилоятларида баъзи жойларда 25-29 даражага пасайди.
Январ ойида республика ҳудудида ёғингарчилик жуда нотекис бўлди. Меъёрга нисбатан энг кам ёғингарчилик Фарғона водийси вилоятларида (меъёрдан 50 фоиз кам), Хоразм ва Бухоро вилоятларида эса (меъёрдан 200 фоиз кўп) энг кўп бўлди.
Республиканинг текислик ҳудудларида ёғингарчилик аралаш кўринишда кузатилди, аммо барқарор қор қоплами шаклланмади. Қорнинг қалинлиги 5-7 сантиметрдан кўп бўлмади, қор қопламининг давомийлиги бир кундан уч кунгача кузатилди. Республиканинг жануби ва Фарғона водийсининг текислик ҳудудларида умуман қор қоплами ҳосил бўлмади.
Қор қопламининг энг узоқ давомийлиги Қорақалпоғистон Республикаси шимолида, Хоразм вилоятининг баъзи жойларида ва Навоий вилояти чўл ҳудудларида 15-20 кун кузатилди. Бунда қорнинг қалинлиги 10-12 сантиметрга етди.
Тоғли ҳудудларда қор қоплами ой давомида сақланиб турди. Тошкент, Қашқадарё ва Наманган вилоятлари тоғларида ой охирига қор қалинлиги 40-80 сантиметрни, баланд тоғларда 100-120 сантиметрни ташкил этди. Бу кўрсаткичлар ўртача кўп йиллик ва ўтган йилги қийматларга мос бўлди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди
Амалдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин