12:08 / 05.02.2024
100

Ўзбекистонда байрамлар учун рамзий кўчалар ташкил қилинади

Ўзбекистонда байрамлар учун рамзий кўчалар ташкил қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда байрамларнинг мафкуравий мазмунини кучайтириш ва оммалаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарор билан Ўзбекистонда байрамларнинг мафкуравий мазмунини кучайтириш ва оммалаштириш концепциясини, Умумхалқ байрамлари ҳамда давлат миқёсидаги бошқа тантанали маросимларда “Янги Ўзбекистон боғи”даги Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйиш расмий маросимини ташкил этиш тўғрисидаги низомни, умумхалқ ва касб байрамлари, шунингдек, муҳим саналарни, халқаро кунларни нишонлашнинг намунавий регламентларини тасдиқлаш кўзда тутилмоқда.

Концепцияда қайд этилишича, барча даражадаги таълим муассасаларининг ўқув дастурларига миллий тарих ва қадриятларни англаш, ватанга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш мақсадида умумхалқ байрамлари, муҳим саналар, касб байрамлари ва халқаро кунларга оид мафкуравий мавзулар киритилади. Таълим олувчилар ва бошқа аҳоли қатлами учун байрамлар ҳақида турли қизиқарли маълумот берувчи интерфаол ўқув ресурслари, жумладан, мултимедиа тақдимотлари, ҳужжатли филмлар ва мафкуравий мавзулар билан боғлиқ виртуал кўргазмаларни ўз ичига олган рақамли платформа ишлаб чиқилади.

Бундан ташқари, аҳолининг турли қатламлари ўртасида байрамларнинг мафкуравий мазмунини кучайтириш мақсадида маданий ва миллий анъаналарни ифодалаш, байрамона ва қувноқ муҳит яратиш, шу билан бирга ҳудудларга ташриф буюрувчиларни жалб қилиш орқали маҳаллий туризмга ҳисса қўшишни назарда тутувчи байрамлар учун рамзий кўчалар ташкил қилинади.

Концепцияда байрамларнинг мафкуравий мазмунини кучайтириш мақсадида ёшлар ва аҳоли ўртасида турли тадбир ва танловлар, спорт мусобақалари, ижодий беллашувлар, олимпиадалар ўтказиш, аҳолига хизмат кўрсатувчи давлат органларида байрам бурчаклари ташкил, республика ҳудудида фойдаланиладиган мобил телефонлар, планшет ва бошқа алоқа қурилмаларидаги календарларда байрам саналарига оид маълумот автоматик ўрнатилиши имкониятини яратиш ҳам назарда тутилмоқда.

Қарор муҳокамаси 16 февралга қадар давом этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият