Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тошкент шаҳридаги Food sity ва “Чорсу” бозорларидаги 25 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 5 февралдаги улгуржи нархларини эълон қилди.
Ўрганишларга кўра, “Чорсу”да мол ва қўй гўштларининг улгуржи нархлари ўтган йилдан бери ўзгармаган. Жумладан, мол гўштининг килоси 60 000-70 000 сўм, қўй гўшти 65 000-70 000 сўмдан сотилмоқда.
Food sity'да картошканинг бир килоси максимум 4 800 сўм (ўтган ҳафта 4 500 сўм бўлган), пиёз 1 500-2 500, сабзи 1 500-5 000 сўмдан сотилмоқда.
Мазкур бозорда Лазер гуручини 22 000-24 000 сўм оралиғида, нўхат 6 500-35 000 сўмдан, қизил ловия 16 000 сўм, мошни 11 800-12 000 сўмдан харид қилиш мумкин.
Помидорнинг энг юқори нархи ўтган ҳафтадагидан 6 000 сўмга қимматлашиб, килоси 31 сўмни ташкил этди. Бодринг нархи эса 1 ҳафта давомида 5 000 сўмга арзонлашиб, максимум 30 000 сўмдан сотилмоқда.
Мевалардан банан нархи ўтган душанбадаги 25 000 сўмдан (максимум) 20 000 сўмга тушган. Анорнинг юқори нархи эса 45 000 сўмдан 40 000 сўмга тушган. Бир ҳафта давомида узум килоси ҳам 75 000 сўмдан 70 000 сўмга пасайган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди