Фото: Экология вазирлиги ахборот хизмати
Тошкент шаҳар Олмазор туманида фуқаро ўз уйида Қизил китобга киритилган қушларни сақлаб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Экология бошқармаси Олмазор тумани бўлими инспекторлари томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилди. Рейд давомида тумандаги “Гуручариқ” маҳалласи хонадонларининг бирида 1 жуфт, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Туркистон оқ лайлаклари сақланаётгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада фуқаро Б. А. қушларни ўтган йилнинг ёз ойида Сирдарё вилоятида қанотлари синган ҳолда топиб олгани ҳамда уларга ёрдам кўрсатиб, парвариш қилиб келаётгани аниқланди.
Фуқарога ёввойи, шунингдек, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган жонзотларни уйда ноқонуний сақлаш мумкин эмаслиги тушунтирилди. Оқ лайлаклар эса табиат бағрига қўйиб юборилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди