Музработлик қидирувда бўлган фуқаро ота кузатув камералари ёрдамида Тошкент шаҳридан топилди.
Музработ туманида яшовчи қарздор Абдусамад Қосимовдан вояга етмаган тўрт нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун суд буйруғига асосан алимент тўлаши белгиланган бўлса-да, қарздор ота алимент тўлашдан бўйин товлаб қочиб юрганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси Музработ туман бўлими томонидан қидирув эълон қилинган эди.
Бюронинг вилоят бошқармаси ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор қидирувлар натижасига кўра, Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида кузатув камералари ёрдамида қидирувда бўлган қарздор ота аниқланиб ушланди. Ижро ҳаракатларини давом эттириш учун у Бюронинг Музработ туман бўлимига олиб келинди.
Бюронинг туман бўлими томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди биносида тарафлар иштирокида кўриб чиқилди. Вояга етмаган тўрт нафар фарзандлари учун жами 17 миллион 600 минг сўм сўм алимент қарздорлигини тўлашдан бош тортиб келганлиги сабабли суднинг қарори билан қарздор отага нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди