Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида коррупциявий ҳолатларга йўл қўйган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Оқдарё туманида яшовчи, Миллий гвардия Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси Иштихон туманлараро қўриқлаш бўлими ходими 34 ёшли Ф.О. мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда маҳаллий фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят ишини мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган. У фуқародан 1,5 минг долларни олган вақтида ушланган.
Шунингдек, бошқарма томонидан ўтказилган навбатдаги тадбир давомида, адвокат Ш.А. маҳаллий фуқарога суд томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилишини бекор қилиш мақсадида ўзининг мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, бунинг учун фуқародан 600 долларни пора тариқасида олаётган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди